БЕОЗОР
Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд
қўшимчасини (ТжРС, 544) 'жисмоний ёки руҳий азоб' маъносини
англатадиган озор отига (ТжРС, 284) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб,
'жисмонан, руҳан азоб етказмайдиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I,102).