БЕОР
Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд
қўшимчасини (ТжРС, 544) 'уят', ’номус’ маъносини англатадиган арабча ор
отига (АРС, 552) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 62), 'уятсиз', 'юзсиз',
'ор-номуси йўқ' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,102).