БЕПАРДА
Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд
қўшимчасини (ТжРС, 544) 'тўсик' маъносини англатадиган тожикча парда
отига (ТжРС, 298) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, кўчма маъносида
'андишасиз, очикдан-очиқ айтилган' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,103).