O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕПУЛ

Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'акча' маъносини англатадиган тожикча пул отига (ТжРС, 312) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 63), 'текин', маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 103). Пул оти асли юнонча pholis шаклида ёзилиб, араб тилига фулус шаклида, форс тилига пул шаклида олинган (ССТТН, 1,322); асли 'мисдан ясапган тийин’ маъносини билдирган.