
БЕСАРАНЖОМ
Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе-
олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'тартибли', 'жой-жойига кўйилган'
маъносини англатадиган тожикча саранжом отига (ТжРС, 343) кўшиб
ҳосил қилинган (ТжРС, 64); саранжом сифати 'асосий' маъносини
англатиб қатнашган тожикча cap оти билан (ТжРС, 342) 'уй-рўзғор
буюмлари' маъносини англатадиган тожикча анжом отидан (ТжРС, 29)
таркиб топган; бесаранжом сифати 'уй-рўзғор тутиши тартибсиз'
маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 105). Ўзбек сўзлашув тилида бу сифат
бесарамжон тарзида хам айтилади.