БЕТАМИЗ
Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд
қўшимчасини (ТжРС, 544) 'ақл-идрок', 'фаҳм-фаросат' маъносини
англатадиган тожикча тамиз отига (ТжРС, 379) қўшиб ҳосил қилинган
бўлиб, ўзбек тилида 'дид-фаросатсиз', 'бефаҳм' маъносини англатади
(ЎТИЛ, I, 106).