БЕТАРАФ
Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд
қўшимчасини (ТжРС, 544) 'томон', 'ён' маъносини англатадиган арабча
тараф отига (АРС, 472) қўшиб ҳосил қилинган (ТжРС, 65); 'ҳеч қайси
томонга ён босмайдиган', 'холис' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 106). Бу
сифатдан ўзбек тилида бетарафлик оти ҳосил қилинган.