БЕФАРЗАНД
Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе-
олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'бола' маъносини англатадиган тожикча фарзанд отига (ТжРС, 406) қўшиб ҳосил қилинган; 'оиласида бола туғилмаган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 107). Бу сифат дунёдан бефарзанд ўтиб кет- бирикмаси таркибида ишлатилади.