O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЕХОСИЯТ

Tasnif: Бу сифат 'йўқ' маъносини ифодалайдиган тожикча бе- олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'ажралиб турадиган ижобий хусусият’ маъносини англатадиган арабча хосият отига (АРС, 222) қўшиб хосил қилинган бўлиб (ТжРС, 67), 'ижобий хусусияти йўқ', 'яхшилик қилмайдиган’ маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 107).