O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАНЧ

Tasnif: ’эзғила-’, ’майдала-’, ’кукунга айлантир-’, ’донни қобиғидан ажрат-’. Илонни қуйруғидан эмас, бошидан янчадилар (Мақол). Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’ёй-’, ’соч-’ маъносини англатган йан- феълига кучайтириш маъносини ифодаловчи -(ы)ч қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 186), кейинчалик иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган (ДС, 231); ўзбек тилида а унлиси â унлисига алмашган: йан- + ыч = йаныч- > йанч- > йâнч-. Сўзлашув нутқида бу сўз йенч- тарзида ҳам талаффуз қилинади.