
БИНАФША'
Tasnif: Бу от ПРСда [банафше] шаклида (7), ТжРСда бунафша
шаклида (85) келтирилиб, "фиалка" деб изоҳланган; Будагов луғатида
банафша шаклида келтирилиб, форсча дейилган, "фиалка" маъносини
англатиши айтилган (I, 270). Кўринадики, форсча банафша оти ўзбек
тилига а товушини и товушига алмаштириб олинган (ЎТИЛ, I, 115).
Бинафша асли сифат бўлиб, кейинчалик шу рангдаги чечакни англата
бошлаган. Бу от ўзбек сўзлашув тилида гунафша шаклида хам айтилади.