БИРОДАР
Tasnif: Бу от ПРСда [берадар] шаклида (63), ТжРСда бародар
шаклида (48) келтирилган; кўринадики, бу от ўзбек тилига форс тилидан
э(е) товушини и товушига алмаштириб олинган дейиш тўғрироқ. Бу от
асли 'туғишган ака-ука (брат)' маъносини англатиб, кейинчапик барча
эркак кишига мурожаатда ҳам ишлатила бошлаган. Ўзбек тилига бу отдан
биродарлаш- феъли, биродарлик оти ясалган.