O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БИСЙОР

Tasnif: Ҳозирги ўзбек тилида деярли ишлатилмайдиган бу равиш 'ортик даражада', 'жуда' маъносини англатади (ТжРС, 72; ЎТИЛ, I, 121). Бу равиш Будагов лугатида бисийор шаклида ёзилган (ССТТН, 1, 258). ПРСда кўп маъносини ифодалайдиган баса, баси равишлари келтирилган (68, 69). Шу луғатда бисйор равиши бесйор шаклида ёзилган. Ушбу маълумотларга асосланиб бу равиш асли бис ва йор қисмларидан тузилган дейиш мумкин. Бу равиш таркибидаги 'кўп' маъносини англатадш-ан бис қисмига йор қисми 'бирга', 'мавжуд' маъносини англатиб кўшилган.