O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЙАӉЛИШ

Tasnif: ’тўғри йўлни йўқот-’, ’адаш-’. Бу гапларни янглишиб айтиб юборибман. Бу сўз қадимги туркий тилдаги ’хато қил-’ маъносини англатган йаӊ- феълининг ’ўзлик’ маъносини ифодаловчи -(ы)л қўшимчасини олган шаклидан (ЭСТЯ, IV, 120; ДС, 234) ’бироз’ маъносини ифодаловчи -(ы)ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган; -(ы)ш қўшимчаси қўшилганидан кейин иккинчи бўғиндаги тор унли талаффуз қилинмай қўйган, биринчи бўғиндаги а унлиси ä унлисига алмашган, ы унлисининг қаттиқлик белгиси йўқолган: (йаӊ-- + ыл = йаӊыл-) + ыш = йаӊылыш- > йаӊлыш- >йаӊлиш-.