O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОДОМ

Tasnif: Шакли чўзинчоқ, мағзи сермой мева' маъносини англатадиган бу тожикча от (ТжРС, 74; ЎТИЛ, I, 125) асли 'мавжуд' маъносини ифодалайдиган тожикча бо- олд қўшимчасини (ТжРС, 544) 'тузоқ1, 'копқон' маъносини англатадиган дом отига (ТжРС, 134; ЎТИЛ, I, 233) қўшиб ҳосил қилинган бўлса керак (Бу меванинг ўзи хам, мағзи хам қобиқ ичида жойдашган бўлади). Шаклий ўхшашлик (чўзинчок ҳолда дўмпайиб туриш) асосида аёл кишининг ковоғи ўзбек тилида бодомқовоқ деб хам тасвирий аталади.