
БОЙОН
Tasnif: Бу от асли 'маблағи, мулки ва ҳоказолари меъёрдан ортиқ'
маъносини англатадиган ўзбекча бой отига (ЎТЭЛ, 56) тожикча -он кўплик қўшимчасини (ТжРС, 536) қўшиб ҳосил қилинган (ЎТИЛ, I, 125. Бу луғатда бой оти форс-тожикча дейилгани хато). Бойон оти таркибидаги -он
қўшимчаси 'кўплик'ни эмас, 'бирликка хурмат'ни ифодалаш учун
ишлатилгани сабабли 'кўплик' маъноси -лар кўшимчасини кўшиб боёнлар тарзида ифодаланади.