O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БОНУ

Tasnif: Бу тожикча от асли 'аслзода аёл', 'хонадон бекаси' маъноларини англатиб, аёлларнинг исмига қўшиб ишлатилади: Нодирабону каби (ЎТИЛ, I, 79). Бунёд қил-', 'асос бўл-' маъноларини англатадиган тожикча бону ва бони отларининг асоси бон қисми бўлиб, 'қаровчи', 'парвариш қилувчи' маъносини^ифодалайдиган -бон қўшимчаси (ТжРС, 452) шу асосдан ўсиб чиққан; -и қисми қўшимча экани аниқ (ТжРС, 542); у қисми шу қўшимчанинг товуш ўзгаришига учраган кўриниши дейиш мумкин.