БОР-БУД
Tasnif: Бу тожикча от 'юк' маъносини англатадиган бор Л оти
(ТжРС, 79) билан асли 'мавжуд бўл-' маъносини англатадиган будан феьлининг 'мавжуд нарсалар' маъносини англатадиган буд ўтган замон асосидан (ТжРС, 84) тузилган жуфт от бўлиб, тожик тилида бору буд шаклида орага ва боғловчисининг у шаклини қўшиб ишлатилади (ТжРС, 79) . Бу жуфт от 'бисотдаги барча нарсалар' маъносини англатиб (ЎТИЛ, I,
131) , бор-будидан айрил- бирикмаси таркибида ишлатилади.