БОҚИБЕҒАМ
Tasnif: Бу сифат боқи, бегам қисмларидан ташкил топган. Боқи
қисми 'доимий', ’абадий’ маъносини англатадиган арабча боқин сифати бўлиб, (АРС, 80), тожик тилида н товуши ташланиб, и товуши й товушига алмаштирилган (ТжРС, 83); ўзбек тилида тузилган боқибеғам сифати таркибида и товушининг чўзиқлиги йўқолган (Беғам сифати ўз ўрнида изоҳланди). Боқибеғам сифати 'ўта даражада бепарво' маъносини
англатади(ЎТИЛ, 1,136).