БОҚИМОНДА
Tasnif: Бу от тожик тилида 'қолдиқ' маъносини англатадиган
асли арабча боқй отига (ТжРС, 83) 'қолдир-' маъносини англатадиган тожикча мондан феълининг монда ўтган замон сифатдоши шаклини (ТжРС, 233) қўшиб тузилган бўлиб, 'қарзнинг, солиқнинг ундирилмаган қолдиғи' маъносини англатади (ПРС, 67; ЎТИЛ, I, 141). Боқи оти таркибидаги й товушига хос чўзиқлик ўзбекча боқимонда оти таркибида
йўқолган.