O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БУНЙОД

Tasnif: Бу тожикча от мустақил ишлатилмай, бунйод бўл-, бунйод қил-, бунйодга келтир- феъллари таркибида катнашади; бу феъллар 'юзага кел-, юзага келтир-1 маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 149). ПРСда (73), ТжРСда (85) бунйод оти 'асос' маъносини англатиши айтилган. Ушбу луғатларда Бунйод оти хам келтирилиб, 'ўзак', 'асос' маъносини англатиши айтилган (ўша саҳифаларда). ПРСда боийе оти ҳам келтирилиб, 'вужуд' маъносини англатиши айтилган (74). Бунйод, бунйон, бунйе отларини қиёслаш кўрсатадики, бунйод (шунингдек бунйон) оти охиридаги -д(-н) қисми қўшимчага тенг, лекин шундай эканини асослаш кийин.