
БУРД
Tasnif: Бу тожикча от бардоштан феълининг 'чида-' маъноси асосида
(ТжРС, 47) хосил қилинган бўлиб, 'чидам', 'тоқат' маъносини англатади. Бундай маънони англатадиган от ПРСга хам, ТжРСга ҳам мустақил киритилмаган, факат бурдбор сифатини ясаш асоси тарзида ажратиш мумкин; бу сифат 'чидамли', 'тоқатли' маъносини англатади (ПРС, 65; ТжРС, 85). Ўзбек тилида бурд оти 'ишончлилик', 'гапида туриш' маъносини
англатиш учун бурди йўқ жумласи таркибида ишлатилади (ЎТИЛ, I, 150). Бу от бебурд, бурдли, бурдсиз сифатлари таркибида қатнашади (ЎТИЛ, I,
93, 150).