БУТА
Tasnif: Бу форсча от ЎКААКДца 'туп' маъносини (138), ПРСда [буте]
шаклида келтирилиб, 'шох-шабба' маъносини (74), ТжРСда бутта
шаклида келтирилиб, 'шох-шабба' маъносини (86), ССТТНда бута шаклида келтирилиб, бошқа маънолар катори 'паст бўйли дарахт' маъносини (I, 273), ЎТИЛда эса 'тагидан шохлаб ўсадиган майда дарахт' маъносини (I, 154) англатиши айтилган. Кўринадики, фақат ТжРСда бу от
иккита т ҳарфи билан ёзилгани истисно бўлиб қолган. Маъно изохларидан
ЎТИЛда берилган таърифни энг тўғриси деб қабул қилиш керак.