O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

БЎСТОН

Tasnif: Бу от ТжРСда бўстон шаклида келтирилиб, 'боғ', 'гулзор' маъносини англатнши (87), ПРСда [бостан] ва [бустан] шаклларида келтирилиб, 'боғ', 'томорқа (огород)' маъноларини англатиши (68), ЎКААҚЛда бўстон (араб ҳарфлари билан бустан) шаклларида келтирилиб, боғ, гулзор, чаман маъноларини англатиши (142) айтилган. Боғу-у бўстон (қ.) жуфт отидан аён бўладики, бўстон оти асли 'гулзор' маъносини англатади. Ўзбек тилида бу от билан Бўстонлиқ жой номи ҳосил қилинган.