O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАЗМИН

Tasnif: Бу сифат асли 'огирлик' маъносини англатадиган арабча вазн отига (АРС,886) -ин қўшимчасини (ТжРС,542) қўшиб ҳосил қилинган вазнин сифати бўлиб, 'салобатли', 'ўзини тута биладиган', 'сипо' каби кўчма маъноларни англатади (ТжРС,68; ЎТИЛ, I, 170). Ўзбек тилида биринчи и товуши м товушига алмаштирилган.