
ЙАРА
Tasnif: ’яроқли бўл-’. Дадамни ўзингиз биласиз, оғир ишга ярамайдилар (Абдулла Қаҳҳор). Бу феълни туб деб ҳам, ясама деб ҳам қараш мавжуд. Ясама деб қаровчилар фикрича бу феъл қадимги туркий тилда мавжуд бўлган деб тахмин қилинувчи йа- асосига ’бироз’ маъносини ифодаловчи -ра қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 138): йа- + ра = йара- (йақ- феъли ҳам шу асосдан ҳосил қилинган дейилади); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: йара- > йäрä-.