ВАРАҚИ
Tasnif: Бу сифат асли 'барг' маъносини англатиб, кейинчалик 'қоғоз'
маъносини англата бошлаган арабча варок, отидан (АРС, 883) -и
қўшимчаси билан ясалган бўлиб, асли 'вараклардан иборат', 'кават-қават' маъносини англатади; шу маъно асосвда 'юпқа ёйилган бир неча варак ёғли хамир парчалари ичига қийма солиб тугиб, ёғда пишириладиган сомса’ маъноси юзага келган (ЎТИЛ, 1, 172). ТжРСда шу маънони варащш
сифати англатиши айтилган; бу сифат арабча варақ отидан тожикча -ин қўшимчаси билан (ТжРС, 542) ясалган; варақи сифати эса арабча варақ отига ўзбекча -и кўшимчасини қўшиб ясалган (қишлоқи, ислиқи сифатлари
каби). ЎТИЛда варақи сифатига [ф-т < а] деб берилган изоҳ тўғри эмас.