ВАЪДАБОЗ
Tasnif: Бу сифат 'ниманидир бажаришни ўз зиммасига олиш' маъносини англатадиган арабча ваъда отига (АРС, 898) 'берилиб ўйна-'
маъносини англатадиган тожикча бохтан феълининг боз ҳозирги замон асосини (ТжРС, 82) қўшиб тузилган бўлиб, 'амалга ошира олиш- олмаслигини ўйламай ҳар қандай ишни бажариш ҳақида сўз берадиган' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 174). Бу сифатдан ўзбек тилида ваъдабозлик оти ҳосил қилинган.