O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАҚТ-БЕВАҚТ

Tasnif: ТжРСда бевақт равиши 'ўз вактида эмас' маъносини англатиши айтилиб, вақт бевақт шуд жумласи таркибида ишлатилишига мисол келтирилган (56, 91). ЎТИЛда бевақт равиши вақт отига жуфтланган ҳолда келтирилиб, 'ҳар қандай пайтда', маъносини англатилиши айтилган (175). ТжРСда бундай маъно вақту новақт равиши билан англатиши айтилган (91). Кўринадики, тожик тилида вақт-бевақт равиши йўқ, бу равиш ўзбек тилида тузилган.