O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ВАҚТХУШЛИК

Tasnif: Бу от 'Унинг вакти яхши' маъносини англатадиган тожикча Вақташ хуш жумласининг (ТжРС, 91; вақт маколаси охирида) вақташ эга бўлаги охиридаги -аш III шахс қўшимчасини ташлаб, 'яхши' маъносини англатадиган хуш сифатини (ТжРС, 432) қўшиб тузилган вақтхўш сифатига ўзбекча -лик қўшимчасини қўшиб ҳосил қилинган бўлиб, 'хушвактлилик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 175).