ВАҲОЛАНКИ
Tasnif: Бу равиш асли 'маълум вактда мавжуд вазият'
маъносини англатадиган арабча ҳол оти (АРС, 203). 'бу' маъносини ифодалайдиган тожикча он кўрсатиш олмоши (ТжРС, 287), тожикча -ки боғловчисидан (ТжРС, 186) иборатлиги ТжРСнинг ҳол отига багишланган мақоласида кайд этилган (506); кейинчалик бу уч қисм олдига арабча ва
богловчиси (АРС, 868) қўшилиб, бу тўрт қисм ўзбек тилида ваҳолонки шаклида бирлаштирилган, фақат учинчи бўгиндаги о товуши а товушига алмаштирилган (ЎТИЛ, I, 176). Бу равиш 'аслида', 'балки' маъносини англатади.