В0ДАРИҒ(0)
Tasnif: Бу ундов тожик тилида 'эҳ' маъносини ифодалайдиган
во ундови билан (ТжРС, 92) афсуслаишни ифодалайдиган дареғ ундовидан (ТжРС, 117) таркиб топган бўлиб, ўзбек тилида э(е) товуши и товушига алмаштирилган. ТжРСда бу ундов войдареғ шаклида келтирилган. Ана шу шаклини асосий деб ҳисобласак, ўзбек тилида вой дариғ қисмларини қўшиб ёзиш окибатида й товуши талаффуз қилинмай қўйган бўлади. Бу
ундов афсусланиш туйғусини ифодалайди.