ГА ДО
Tasnif: ССТТНда “форсча” таъкиди билан олдин гад оти келтирилиб,
фақирлик', 'ўта даражада камбағаллик' маъносини англатиши айтилган, кейин гадо, гадой отлари келтирилиб, 'тиламчи', 'ўта камбағал одам'маъносини англатиши айтилган (II, 117). Шу маълумотларга кўра гадо асли гад отидан -о қўшимчаси билан (ТжРС, 543) ясалган бўлиб чиқади. Бу
0т ПРСда [гада, геда] шаклларида (417), ТжРСда гадо шаклида (95),ЎКААҚЛда ҳам гадо шаклида (154) келтирилган. Кўринадики, бу отнинг
гадой шакли кейинчалик ўзбек тилида пайдо бўлган: о товушига
тугайдиган айрим ўзлашма отларга эгалик қўшимчаси қўшилганда й
товуши қўшиб айтилади ва шундай ёзилади: парво + инг —* парво + й +инг каби (Жорий имло қоидалари 35- параграфидаги 3- банднинг “б” қисмига қаранг). Бу қоидага биноан гадо отига ҳам эгалик қўшимчаси гадойинг тарзида қўшилади. Гадой оти охиридаги й товуши ана шу орттирма товуш бўлиб, эгалик қўшимчаси қўшилмайдиган ҳолатда ҳам
сакланиб қолган. Шуниси қизиқки, ЎТИЛда гадо отидан гадой отига ҳавола берилган; демак, ўзбек тилида асосий деб гадой шакли тушунилган.