ГАЖАК
Tasnif: Бу от асли 'эгилган', 'эгри' маъносини англатадиган тожикча
каж (кач) сифатига (ТжРС, 185) -ак қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган бўлиб (ТжРС, 185), 'икки чеккага ҳусн учун ярим ҳалқа шаклида тушириб қўйиладиган соч' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 162). Ўзбек тилида бу от бошланишидаги к товуши г товушига алмаштирилган:
(каж + ак кажак) —* гажак.