ГАЗ
Tasnif: Бу от метр ўлчови қабул қилингунгача узунлик ўлчовининг номи
сифатида ишлатилган бўлиб, асосан '71 сантиметрга тенг ўлчов бирлиги' маъносини англатган (ЎТИЛ, I, 182). ПРСда [гез] шаклида келтирилиб, 'тахминан уч футга тенг узунлик ўлчови' деб изоҳданган (423). ТжРСда газ11 шаклида келтирилиб, ’тахминан бир метрга тенг узунлик ўлчови' деб
изоҳланган (95). Кўринадики, бу отнинг маъносига энг аниқ изоҳ ЎТИЛда берилган. Бу от билан ўзбек тилида ўз гази билан ўлча- ибораси тузилган; газла- феъли ва ундан газлама оти, газмол қўшма оти ҳосил қилинган.