ГАЗАК I
Tasnif: Бу от 'чақ-', 'жароҳатла-' маъносини англатадиган тожикча газидан феълининг газ хозирги замон асосига (ТжРС,95) -ак қўшимчасини (ТжРС, 543)қўшиб ҳосил қилинган. Бу отнинг маъноси ТжРСда (95) ва ЎТИЛда (182) 'яранинг, шикастланган жойнинг яллиғланиши' деб, ССТТНда (II, 127) 'шамоллаш оқибатидаги шиш' деб, ЎКААҚЛда (155)
'яранинг совуқ тегиб кизариши' деб изоҳланган. Кўринадики, бу отнинг маъносини 'жароҳатланган жойда пайдо бўладиган яллиғланиш' деб изохлаш тўғри. Бу от билан ўзбек тилида газакла- феъли ҳосил қилинган,
газак ол- бирикмаси тузилган.