O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ЯРАШ 1

Tasnif: ’маълум даражада монанд кел-’, ’мувофиқ бўл-’. Бу либос сизга жуда ҳам ярашибди (Уйғун). Бу феъл қадимги туркий тилда йара- феълининг ’ёқ-’, ’мос кел-’ маъносидан (ЭСТЯ, IV, 137; Девон, III, 95; ДС, 239) ’бироз’ маъносини ифодаловчи -ш қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ПДП, 385); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: йара- + ш = йараш- > йäрäш- I.