ГАЗАК II
Tasnif: Бу от асли 'тишла-' маъносини англатадиган тожикча газидан феълининг газ ҳозирги замон асосига (ТжРС, 95) -ак қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил қилинган. Бу отнинг маъноси ТжРСда (95) 'закуска' деб, ЎКААҚЛда (68) 'май ичишда кетидан ейиладиган оз микдор
овқат ёки ширинлик, закуска' деб, ЎТИЛда (182) 'ичкилик устидан ейиладиган овкат, закуска' деб изоҳланган. Демак бу отнинг маъносини 'ичган захоти ейиладиган бир тишлам овқат' деб таърифлаш тўғри. Бу от билан ўзбек тилида газак ҳам бўлмайди ('асло кифоя қилмайди ') ибораси
тузилган.