O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГАЗЕТХОН

Tasnif: Бу от тожик тилида асли итальянча бўлиб, рус тилидан ўзлашган газета отига (УТИЛ, 183) 'ўқи' маъносини англатадиган тожикча хондан феълининг хон ҳозирги замон асосини (ТжРС, 426) қўшиб ҳосил қилинган (ТжРС, 95: газетахон); ўзбек тилига газета оти охиридаги а товушини ташлаб олинган; ’газетани муттасил ўқиб борадиган киши' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,183).