
ЙАРАШ II
Tasnif: ’ўзаро уруш-жанжални тўхтат-’. Соли сингиллари билан я р а ш д и. Ўртада узилиб қолган алоқа тикланди (Ҳалима Носирова). Бу феъл қадимги туркий тилда йара- феълининг ’ёқ-’, ’келиш-’ маъносидан (ЭСТЯ, IV, 137) -ш биргалик қўшимчаси билан ҳосил қилинган (ЭСТЯ, IV, 138; Девон, III, 78; ДС, 240); ўзбек тилида а унлилари ä унлиларига алмашган: йара- + ш = йараш- > йäрäш- II.