ГАП
Tasnif: Бу тожикча от (ТжРС, 96) ўзбек тилига жуда сингишиб кетган бўлиб, 'сўзлашиш, фикр англатиш бирлиги' маъносига боғлиқ ҳолда, турли турғун богланмалар таркибида бир неча маъноларни англатади. Бу маъно асосида 'улфатларнинг вақти-вақти билан дастурхон атрофида суҳбат қуриши' маъноси хам ўсиб чиққан. Бу от билан гапир-, гаплаш- феъллари
хосил қилинган, гапсотар қўшма сифати, гап-сўз жуфт оти тузилган (ЎТИЛ, I, 165, 186).