ГАРМДОРИ
Tasnif: Бу от тожик тилида 'иссиқ' маъносини англатадиган гарм
сифати билан (ТжРС, 99) 'даволанишда истеъмол қилинадиган нарса' маъносини англатадиган тожикча дору отидан (ТжРС, 136) тузилган бўлиб (ТжРС, 99), ўзбек тилига охиридаги у товушини и товушига алмаштириб олинган; 'аччик қизил қалампир' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,187).