O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГИЖЖА

Tasnif: Бу от ТжРСда кичча шаклида келтирилиб, “глист” деб изоҳланган (189). Асли 'эгилувчан', 'ҳар тарафга букилувчан' маъносини англатадиган форсча [кадж] сифатидан (ПРС, 397) -а қўшимнаси билан (ТжРС, 452) ясалган от бўлиб, қўшимча қўшилганидан кейин ж товуши қатланган, бошланишидаги ка товушлари ги товушларига алмаштирилган. Бу от 'одам ёки ҳайвон ичида яшайдиган чуволчангсимон жониворлар' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 190).