O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГИЛВАТА

Tasnif: Бу от ПРСда гел бута тарзида ёзилиб, 'ўтга чидамли лой' маъносини англатиши (425), ТжРСда гилбўта тарзида кўшиб ёзилиб, 'фарфор тайёрлашда ишлатиладиган ўтга чидамли лой' маъносини англатиши (102) айтилган. ЎТИЛда гилвата тарзида қўшиб ёзилиб, 'кулранг юмшок тоғ жинси' маъносини англатиши (190) айтилган. Ўзбек сўзлашув тилида бу отнинг гтвута тарзида айтилиши аслига тўғрироқ. Маъно таърифлари орасида ЎТИЛдаги таъриф — энг ўринлиси. Бу от таркибидаги 6 товуши в товушига алмаштирилгани асосли; лекин у товушининг а товушига алмаштирилганини тушуниш қийин.