O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГИЛМОЙА

Tasnif: Бу от 'чинни буюмлар ясашда ишлатиладиган тог жинси' маъносини англатадиган гил отига (ТжРС, 102) 'асосини ташкил қиладиган нарса' маъносини англатадиган мойа отини (ТжРС, 234) қўшиб тожик тилида тузилган; 'ўтга чидамли коришма1 маъносини англатади (ТжРС, 102). ЎТИЛда бу от айнан гилвата оти маъносини англатади дейилгани тўғри эмас (I, 190).