O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГИЛОС

Tasnif: Русча “черешня “ деб аталадиган меванинг номи бўлиб, ПРСда [гилас] ^тарзида чўзиқ овоз товушлар билан (432), ТжРСда гелос тарзида (101), ЎТИЛда эса гилос тарзида (190) ёзилган. Кўринадики, ўзбек тилидаги шакл форсча шаклга тўгри келади, фақат иккинчи бугиндаги а товуши о (а) товушига алмаштирилган. Бу от таркибидаги чўзиқ и товуши тожик тилида э(е) товушига алмаштирилган.