ГИНА
Tasnif: Бу от ЎКААҚЛда кийна, кина шаклида (311), ПРСда араб алифбосида чўзиқ й билан ёзилган-у, кирилл алифбосида [кине] тарзида қисқа и билан ёзилган 15); ТжРСда эса кина шаклида келтирилган (187). Фақат ўзбек тилида (ЎТИЛ, I, 191) бу от бошланишидаги к товушига г товушига алмаштирилган. Бундан ташкари, й товушига хос чўзиқлик
УКААҚЛда й ҳарфини қўшиб ёзиш билан, форсчада чўзиқ й ҳарфини ёзиш билан акс эттирилган, лекин тожик тилидаги бу товушнинг чўзиқлиги акс эттирилмай колган. Бу от асли 'ўч' маъносини англатадиган кин отига (к.) -а қўшимчасини (ТжРС, 543) қўшиб ҳосил килинган бўлиб, 'кек', 'дилда
сақланиб турган норозилик' маъносини англатади (ЎТИЛ, I, 190). Бу от билан ўзбек тилида гиначи оти, гиналаш- феъли ҳосил килинган, гина-қудурат жуфт оти тузилган.