ГУГУРТ
Tasnif: Бу от ПРСда [гугард] шаклида келтирилиб, “сера” , “спички” деб (430), ТжРСда гўгирд шаклида келтирилиб, “сера” , “спички” деб (110), ЎКААҚЛда гугурд шаклида келтирилиб, “спички” деб (162) изоҳланган. Кўринадики, бу от асли 'олтннгугурт' маъносини англатган, кейинчалик “спички” маъноси юзага келган. Ўзбекча гугурт отининг товуш таркиби бу
отнинг юқоридаги манбаларда келтирилган товуш таркибига айнан эмас: биринчи бўгинда ў эмас, у товуши келиши ПРС ва ЎКААҚЛ билан бир хил, иккинчи бўғинда а, и эмас, у товуши, охирида д эмас, т товуши келиши ҳар уч манбадагидан фаркли. Биринчи бўғиндаги у товушига
монанд иккинчи бўғинда ҳам и эмас, у товуши келиши, охиридаги д товушининг т товушига алмашинуви ўзбек тилида мавжуд товуш ўзгаришлари қоидалари асосида воқеа бўлган. Бу от билан ўзбек тилида гугурт қутиси (гугурт қутичаси) бирикмаси тузилган (ЎТИЛ, I, 195).