O'zbek tilining etimologik luga'ti

Print

ГУГУРТЧЎП

Tasnif: Бу қўшма от гугурт отига (к) асли 'дарахт' маъносини англатган, бу ерда 'кичкина ингичка таёқча' маъноси билан қатнашаётган чуб отини (ПРС, 167) қўшиб тузилган; ўзбек тилида чуб оти таркибидаги у товуши ў товушига, б товуши п товушига алмаштирилган; 'ўт олдириш учун бир бошига ёнувчи модда суркалган чўп' маъносини англатади (ЎТИЛ, 1,195).