ГУЗАР
Tasnif: Бу от 'ўт-' маъносини англатадиган тожикча гузаштан феълининг гузар хозирги замон асосига тенг; отлашиб асли 'ўтиш жойи'
маъносини англатади (ТжРС, 105). Бу от ўзбек тилида 'маҳалланинг дўкон, сартарошхона, чойхона жойлашган серқатнов жойи' маъносини англатиш
Учун ишлатилади (ЎТИЛ, 1,195).